Ўзбекистон-Тожикистон: ‘виза тизимини бекор қилсангиз...’

Чегара Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Аён бўлишича, бундай таклиф билан ҳар икки давлат ишбилармонлари чиқишган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги виза тизимини енгиллатиш ёки бекор қилишни сўрашган.

Уларга кўра, бу - ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларнинг самарали ривожи учун муҳимдир.

Бу ҳақда ҳукуматдаги манбасига таяниб, Тожикистоннинг етакчи news.tj интернет нашри хабар берган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Ҳар икки давлат ҳукумат ҳайъатлари 20 июнь куни Душанбеда учрашишган.

Уларга Тожикистон Бош вазири биринчи муовини ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари бошчилик қилган.

Ўзбекистон-Тожикистон ўртасидаги виза тизими қарийб 10 йилдан бери амал қилиб келади.

Хабарларга кўра, йиғин чоғида ўзаро чегарада қўшимча назорат-ўтиш постлари ташкил қилиш масаласи ҳам кўтарилган.

Тошкентдан Душанбега парвоз қилувчи самолёт чипталари қийматини пасайтириш борасида ҳам сўз борган.

Томонларнинг мамнуният билан қайд этишларича, сўнгги ойларда ўзаро товар айирбошлаш кўлами жадаллашган.

Бор-йўғи ўтган беш ойнинг ўзида 70 миллион АҚШ долларидан ортиб кетган.

2015 йилгиси билан қиёсланганда, қарийб олти баробарига ортган.

Шу ой охирида Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг 20 йил деганда илк бор Тожикистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

Абдусалом Азизов МДҲ га аъзо давлатлар Ички ишлар вазирларининг Душанбедаги (27-29 июнь) йиғинида иштирок этади.

Янги президенти Шавкат Мирзиёев қудратга келиши ортидан, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги алоқаларнинг жадаллик билан илиқлашиб бораётгани кузатилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар