Ўзбекистонда ўзгариш эпкинлари эсмоқдами?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Gazeta.uz
Image caption Ёшлар

Ҳаммаси бирданига икки ёш ( жуда ҳам ёш Ўзбекистондаги мулозимлар манзарасида) йигитнинг анчайин катта лавозимларига тайинланиши билан бошланди...

Табиийки, кимдир қўрқди, кимдир ўз курсисига маҳкам ёпишди ва яна кимдир қадим бир мақолни эслади...

Мақол сомонхона ҳақида эди.

Аммо бошқалар Чўлпонни хотирлашди.

Айниқса, "Бу эмиш билги, фан, хунар асри, Бу эмиш юксалан башар асри", деган сатрларини…

"Ўғлимнинг вазир ўринбосари бўлганини вазирдан эшитдим"

Президент Мирзиёевнинг 'Мард ўғлонлар'и нимага далолат қилади?

Аксарият ижтимоий тармоқларда баҳсга киришишди.

Алишер Саъдуллаевни Халқ таълим вазири ўринбосарлигига ва Олимжон Туйчиевнинг Ўзбекистон Республикаси Фан ва Технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинлангани ана шу баҳслар марказида эди.

Бир гуруҳ фойдаланувчилар янги мулозимлар ҳали ёш ва уларнинг ҳеч қандай тажрибасиз бундай лавозимларда иш юритиши қийин кечишини таҳмин қилишган.

Sayora Mamedova: "Тўлиқ олий маълумотга эга бўлмаган, таълим тизимида бир кун ҳам иш юритмаган кишини таълим вазири ўринбосари этиб тайинланиши парадоксдир!" деб айтган бўлса, Шомансур Ташпулатов "албатта уларга омад тилайман. Аммо, улар синиб қолишлари мумкин муаммо шунда!. Ўзингиз ўйлаб кўринг, агар ҳақиқаттан ҳам улар танишлари тасвирлаётгандек бўилишса, ҳеч бўлмаса икки кишини устидан бошқарув тажрибасига эга бўлмаган инсон вазирликда бутун бир йўналишни бошқара олади??? Бундан ташқари, вазирликда 10-15 йилдан бери ишлаб келаёткан кичкина одамлар уларга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмайдилар, деган фикрдаман."

Фото муаллифлик ҳуқуқи Internet
Image caption Ёш мулозимлар

Бошқа бир гуруҳ, "ақл ёшда эмас, бошда"деган қарашда собит.

Kan Sergey: "Ҳеч ҳам эрта эмас, шунчаки тажрибалари камроқ. Анави тажрибали амакиларни силтаб иш қилишга мажбурлаш керак. Бўлмаса ҳаммаси зое кетади."

Бахром Бабаджанов: "Нимага тайинланмасин экан.. Македонский 20 ёшида император бўлган ва 25 ёшида дунёни яримини босиб олган… Бизнинг Мангуберди 21 ёшида Ҳоразмшоҳ бўлган ва мўғулларни титратган.."

Dildora Mirsabitova: "Президент ёш мутахассислардан ташкил топган жамоа тузаяпри. Бу бекорга қилинмаётган бўлса керак. Улар ҳали ёш, коррупcияга ботқоғига ботиб кемасликларидан олдин ўзи учун ҳамфикр ва таянч кучини тарбия қилиб олади. Балким бу ишлар яҳшиликларга ундаб ва келажакда ўз натижасини беради."

Мирза-Анвар Абдулла Хамид: "Ёшларга ишониш Мирзиёевнинг туб ислоҳотлар ўтказиш истаги белгисидир!"

Шаҳноза Тўрахўжаева: "Бу эмиш билги, фан, ҳунар асри, Бу эмиш юксалан башар асри" (Чўлпон). Нахот, уша аср келди? Одам умидларга тўлиб кетяпти!!!"

Matlyuba Pulatova: "Факат омад тилаймиз. Илохим катта узгаришларга сабабчи булишади деган умидидамиз. Яхши янгиликлар, изланишлар ва халк учун енгилликлар кутиб коламиз."

Vasilya Yarashova: "Олимжон Туйчиев, Турин университетининг битирувчиси, ўзбек тилида мулоқот қиладигон биринчи роботни яратувчиси, Шухрат медали соҳиби, Иқтидорли ёшлар вакили бўлиб, бир неча бор биринчи президент Ислом Каримов билан учрашишга муваффақ бўлган. Бу ерда айрим бир кишилар айтаётгандек, бу тайинловда ҳеч қандай таниш билишчилик йўқ. Йигитлар фақатгина қурултойда фикрларини илгари сурдилар ва бу президент назарига тушди ва йигитларга кўмак кўрсатилди. Олимжон Турин университетининг фахри. Ишларига ривож."

Наталья Ирматова: "Табриклаймиз, президент ва ҳалқ ишончини оқлайсизлар деган умиддамиз."

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ