"Ўзбекистон" канали: Ёшлар ноиложликдан Россияга кетмоқда

social media Фото муаллифлик ҳуқуқи social media

"Ўзбекистон" каналида ёшларнинг Россия кетиш сабаблари муҳокама қилинган. "Мулоқот вақти" кўрсатувида коллежни битирган ёшларга таклиф қилинаётган маошлар кун кўришга етмаслиги таъкидланган.

Кўрсатув бошловчиси ва студияга таклиф қилинган мулозимлар Ўзбекистонда ташкил қилинаётган иш ўринлари "кўзбўямачилик" учун қилинаётгани ва у ёшларнинг эҳтиёжини қондирмаслигини таъкидлашган.

Кўрсатувда гапирган ёшлар 150 минг сўмлик ойлик кун кўришга етмаслигини айтган. Улар оилани боқиш учун бошқа тенгдошлари қатори Россияга ишлашга кетишни режалаштираётганини гапиришган.

Бошловчи ёшларнинг "ноиложликдан" Россияга кетишга мажбур бўлаётганини айтган. У Россияга иш излаб кетаётган ёшлар бир-иккита эмас, балки минглаб эканлигини таъкидлаган.

Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев "150-300 минг сўм маошлик иш ўринларининг ташкил қилинишини кўзбўямачилик", деган. Унга кўра бу каби маошларга ҳеч ким ишламайди.

Видеони томоша қилиш учун YouTube каналимизга боринг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ