Ўзбеклар ҳайитни нотўғри нишонлашганми?

Image caption Содиқ қори Камолиддинга кўра, ҳайит тирикларнинг байрамидир.

Ўзбекистонда сўнгги бир йил ичида майит чиққан хонадонлар ҳайит кунлари фотиҳахонлик ва азадорлик қилишади.

Аммо уламоларга кўра, бу хато амал бўлиб, ҳайитни тириклар хурсандчилик билан нишонлашлари керак.

Охирги йиллари "ўлик ҳайитларни" йўқотиш бўйича тушунтириш ишлари ҳам олиб борилгани айтилади.

Қорасувлик Содиқ қори Камолиддин ҳайитни қандай нишонлаш кераклиги ҳақида гапирди.

Айни дамда, ғарблик қатор сунний уламолар ҳайит шукуҳини ўликларга ҳам етказиш учун қабр бошига боришни тавсия этишади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ