Россияда ишлаш учун имтиҳонни энди Тошкентда топширса бўлади

Миграция

Хабарларга кўра, учта янги марказ икки давлат ўртасида имзоланган махсус битим доирасида ташкил қилинади.

Ўзбекистонликлар рус тили, Россия Федерацияси тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича имтиҳонларни Тошкентнинг ўзида топширишга имконли бўлади.

Режа мақсадга мувофиқ амалга ошса, бунақаси мустақил Ўзбекистон тарихида кузатилмаган воқеълик бўлади.

Аммо бу имтиҳонлар ҳам пулли бўлади. Бу пулнинг бир қисмини хорижий, қолганини миллий валютада тўлаш тақозо этилади.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Бунинг учун хорижий валютада тўловларни қабул қилувчи махсус терминаллар ҳам ўрнатилади.

Марказлар эса, Ўзбекистон Миллий, Тошкент Давлат техника ва Москва Давлат университети филиали қошида ташкил қилиниши айтилмоқда.

Россиянинг "Спутник" нашри ёзишича, Ўзбекистон президенти университетлар учун 2022 йил 1 январига қадар қатор солиқ имтиёзлари берган.

Имтиҳонлар билан боғлиқ барча маълумотлар Ташқи меҳнат миграцияси расмий веб саҳифасида эълон қилиб борилади.

Уларни ўтказишни тартибга солувчи қоидалар эса, тез орада Ўзбекистондаги масъул вазирликлар ва Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилади.

Россия - энг катта сондаги Ўзбекистон фуқаролари меҳнат муҳожирлигида банд дунё давлати бўлади.

Биргина расмий рақамларда у ердаги ўзбекистонлик мигрантлар сони 1 миллиондан ортиши айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар