Хориждамисиз, Ўзбекистон элчиликларига навбатга ёзилиш ‘осонлашади’

Брюссель Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Хабарларга кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги янги бир тажрибага қўл урмоқчи.

Хориждаги фуқароларининг Ўзбекистон дипломатик миссияларига мурожаат қилишлари учун қўшимча қулайликлар яратмоқчи.

Аён бўлишича, дипломатик ваколатхоналар расмий веб саҳифаларида электрон навбат хизмати йўлга қўйилади.

Ўзбекистонликлар эса, унинг воситасида лозим мутахассис қабулига олдиндан ёзилишлари мумкин бўлади.

Таъкидлаш жоиз, бу каби E-Navbat хизмати шу пайтга қадар Ўзбекистон элчиликлари фаолиятида кузатилмаган.

Назардан қочирманг - тафсилотлари видеолавҳамизда.

Расмий хабарларга кўра, янгича тизим дастлаб Қозоғистондаги элчихонада синаб кўрилади.

Аммо яқиндан бошлаб вазирликнинг consul.mfa.uz саҳифасида Ўзбекистон фуқароларига онлайн маслаҳат бериш тизими ҳам ишлай бошлаган.

Айниқса, биометрик паспортга ўтиш жараёни хориждаги ўзбекистонликлар учун кўплаб савол ва мушкулликлар келтириб чиқарди.

Президент Ислом Каримов вафотидан кейин вазирлик ва Ўзбекистон дипломатик муассасалари фаолиятида ҳам ўзгаришлар кузатилмоқда.

Хусусан, яқинда Ўзбек ташқи сиёсат идораси хориждаги миллионлаб ўзбекистонликларнинг муаммоларига кўз юмиб келганини эътироф этди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар