Трамп Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини ҳайит билан табриклади

Трамп Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

АҚШ президентининг "самимий табриклари" ўзи ва рафиқаси Мелания номидан йўлланган.

Табрик аввалида Америкадаги мусулмонларнинг Рамазон ойида қилган амаллари алоҳида тилга олинган.

Уларнинг бутун дунё мусулмонлари қатори имон-эътиқод ва хайр-эҳсон амалларига алоҳида эътибор қаратишгани айтилган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Қўшнилари ва жамиятнинг турли табақалари вакилларига ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш анъанасини давом этдиришгани урғуланган.

Сўнгра "мазкур байрамни нишонлар эканлар, раҳм-шафқат, меҳр-оқибат ва эзгу ният каби фазилатлар аҳамиятини янада теран англашлари" айтилган.

Бу билан АҚШнинг Ўзбекистон билан ана шу қадриятларни эъзозлашга қаратилган умумий мажбуриятларини яна бир бор таъкидлаши урғуланган.

"Самимий қутлов" "Рамазон ҳайити муборак бўлсин!", деган сўзлар билан якун топган.

Трамп ўтган 20 йил ичида илк бор Рамазон ойи сўнггида ифтор бериш анъанасини бузган биринчи АҚШ президенти бўлган.

Аммо шанба куни бутун дунё бўйлаб ҳайитни байрам қилаётган мусулмонларга "илиқ табриклари"ни йўллаган.

Трамп сайловолди кампанияси чоғида ўзининг мусулмонларга қарши кескин чиқишлари билан танилган.

Ўша пайтда Ўзбекистоннинг номини ҳам алоҳида тилга олган.

Ўзбекистонни "эҳтимолий террорчилар етиштириб бераётган давлатлар" сафига қўшган.

Бу эса, ўша пайтда турли ижтимоий-мулоқот тармоқларида ўзбекистонликларнинг ғазабнок муносабатларига сабаб бўлган.

Янги халқаро сўров эса, АҚШ президенти ва сиёсатининг дунё бўйлаб хуш кўрилмаётганига далолат қилган.

"Пью" тадқиқот маркази сўровига кўра, Трампнинг президентлиги одамларнинг Америкага нисбатан қарашларини жиддий ўзгартириб юборган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар