Ҳам ички бозорда арзончилик бўлсин, ҳам деҳқон ва боғбон бойисин

Dehqon bozoridagi mevalar Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC UZBEK

Ўзбекистонда Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини назорат ва мониторинг қилиш комиссиясини тузишга қарор қилинган.

Видеолавҳамизни BBC UZBEKнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

Бундан кўзланган мақсад, Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларининг экспортига кенг йўл очилган вақтда ички бозорда нарх-навонинг сунъий кўтарилиб кетиши олдини олишдир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC Uzbek

Шу йил баҳорида Ўзбекистон бозорларида картошка нархи қимматлашгани кузатилди ва ҳукумат ички бозордаги талабни қондириш мақсадида четдан картошка импортини ташкил қилишига тўғри келди.

Шунингдек, Ўзбекистон деҳқон бозорларида олибсотарлик муаммоси доим мавжуд бўлиб келган ва деҳқон ўзи етиштирган маҳсулотини бозорга олиб кириб ўзи хоҳлаган нархда сотолмаслиги кузатилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02