Коммунал тўловлар ўртача маошнинг неча фоизини ташкил этади?

Коммунал тўловлар Фото муаллифлик ҳуқуқи O'zbekiston ovozi

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ж.Арипов айтишича, Ўзбекистонда "газ ва электр тўловлари Ўзбекистон аҳолиси ойлик маошининг 7,5 фоизини эгаллайди".

Жаноб Арипов Ўзбекистондаги минимал маошни назарда тутганми ёки ўртача маошними?

Аксар таҳлилчилар фикрича, бу ерда гап ўртача маош ҳақида бормоқда.

Гап шундаки, Ўзбекистонда "Истеъмол савати" қанчани ташкил этиши билан боғлиқ рақамлар узоқ йиллар давлат сири сифатида кўриб келинди, фақат 2016 йили охирида Президент Шавакат Мирзиёев "истеъмол савати"ни ишлаб чиқишга фармон берди.

Ҳозир энг кам маош қарийб 150 минг сўмни ташкил қилади.

Бугунги кунда 1000000 сўмни ўртача маош деб қабул қилсак, бир миллионга Тошкентда 1 ой қандай яшаш мумкин?

Мана шу ўртача маошнинг неча фоизи коммунал тўловларга кетади?

Би-би-си ушбу саволлар билан ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураззоқ Содиқов ва иқтисодий таҳлилчи Сапарбой Жубаевга мурожаат қилди.

Таҳлилчилар фикрича, Тошкентда ўртача маошнинг 20-25 фоизини коммунал тўловлар ташкил этади.

Суҳбатимизни BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида тингланг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02