Гейлар байрамида Ўзбекистон байроғи

Фото муаллифлик ҳуқуқи fergananews.com

Нью-Йорк гейлар байрамида илк бора Ўзбекистон байроғи ҳилпираши кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Айни амал ижтимоий тармоқларда қизғин баҳсларга ҳам сабаб бўлмоқда. Кўпчилик ўзбеклар ушбу амални қоралашмоқда.

Фергана.ру вебсаҳифасининг ёзишича, бу билан Ўзбекистондаги гейлар билан бирдамлик ҳам ифода этилган.

Байроқ кўтариш амали аслида Ўзбекистондаги гейларнинг аҳволига эътибор қаратиш бўлиши мумкин.

Негаки, Ўзбекистон ҳамон эркаклар ўртасидаги бесоқолбозликни жиноят, деб кўради ва бу учун қамоқ жазоси кўзда тутилган.

Аммо Ўзбекистонда қонунан лесбиян аёллар жазоланмайди.

АҚШдаги мазкур байрамда, шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистон байроқлари ҳам кўтарилди.

Бу икки давлатда гейлик жиноят эмас, аммо жамиятда улар таъқиб этилади.

Сўнгги пайтлари эса Қозоғистон ҳам, Қирғизистон ҳам гейларнинг ҳақ-ҳуқуқларини чеклаш йўлида муайян қадамлар қўйишмоқда.

Айрим фаоллар Чеченистон раҳбариятини қораловчи шиорларни кўтаришганди.

Бир неча ҳафта олдин чиққан хабарларга биноан, Чеченистонда гей йигитларни қийноққа солувчи махсус қамоқхоналар бўлиб, у ерда бесоқолбозликда гумон қилинган эркаклар қаттиқ азоб-уқубатларга солинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ