Алишер Усмоновдан яна бир танлов, мукофоти 1 миллион

Усмонов Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Асли ўзбекистонлик миллиардер бу гал "тармоқ кенгликларида иқтидорларни қўллаб-қувватлаш истагида" эканини айтган.

Ғолибларнинг ҳар бирига бир миллион рублдан мукофот пули кўзда тутилган янги танловини эълон қилган.

Танлов янгитдан иш бошлаётганлар ва ёки стартапларни кўзда тутади.

Алишер Усмоновга кўра, кўриб чиқилиши ва оммавий муҳокама учун исталган шахс ўз лойиҳасини юбориши мумкин.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Ой якунида энг зўрларга бир миллион рублдан беминнат мукофот пули берилади.

Лойиҳаси энг диққатга сазовор жамоа эса, сармоя эҳтимоли учун муҳокамага таклиф қилинади.

Бундан аввал Усмонов россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийга видеомурожаати юзасидан танлов эълон қилган.

Танлов айни мавзудаги мемлар, роликлар ва карикатураларни кўзда тутган.

Аммо у гал ғолиблар iPhone 7 Plus билан тақдирланишганди.

Миллиардерга кўра, янги ташаббуслар учун бир майдон сифатида фойдаланиш учун ана шу танловни қўллаган жамоани қайта шакллантиришни сўраган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02