Намозхон ёшлар орасида ажралишлар кам бўладими?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Намозхон ёшлар орасида ажралишлар кам бўладими?

"Ўзбекистон" телеканалида оилалар ўртасида ажралишлар ҳақида кўрсатув бўлган. Унда ўзбек имомларидан бири ёшлар ўртасида ажралишларнинг олдини олиш учун уларни никоҳдан олдин масжидга қатнашга даъват қилган.

"Дорруссалом" масжиди имоми Абдулҳамид Жумановга кўра, никоҳдан ўтишдан олдин дўхтирдан ўтиш мажбурий бўлгани каби имомнинг тавсияси ҳам шундай бўлиши керак.

"Биринчи навбатда бизга келсин, биз масъулиятни олайлик. Олдимизга 1-2 ой олдин келсин. Ота-онаси келсин, оила нималигини ўргатайлик. Ота-онаси ўргатолмаяптими, биз ўргатамиз. тайёрмиз, ҳар битта имом. Керак бўлса ундан кўра кўпроқ ишлашга. Биз кейин мана шу оилага ЗАГС қоғозини беринг, ундан кейин никоҳ ўқиймиз, деймиз. Кейин ҳамма масъулиятни бўйнимизга оламиз", дейди у.

Абдулҳамид Жумановга кўра, масжидга шунлоқ ҳам намоз ўқийдиган одам келади, яхшиликни биладиган одам келади. Имомнинг айтишича, ажралишаётганлар ичида масжиддан узоқ бўлганлари кўп.

"Бу ҳақиқат, унақа статистика маълумот сизда йўқ. Лекин ҳақиқат шу".

Унга жавобан бошловчи Қуддус Аъзамов маҳалла ва имомларни шу тариқа жавобгарликдан зиммасидан соқит қилишликда айблаган. У ажралишлар минглаб содир бўлаётганини ва унда "ўзимизнинг ролимизни кучайтирайлик", деган.

Адлия вазирлигидан Дилбаҳор Ёқубова имомнинг гапларига қўшилмаган.

У ЗАГСга бормаган шахслар "чаласавод имомга" боришини айтган. Масъулга кўра, ЗАГС гувоҳномасини олган ёшларга ҳеч нарсани ўргатишнинг ҳожати йўқ.

"Агар у одамнинг гувоҳномаси бўлса, унга ҳеч кимнинг уқтириб бир нима ўргатишнинг ҳожати йўқ. Оила ҳақида гап кетаяпти", деган Дилбаҳор Ёқубова.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар