Мирзиёев: Камолотчилар кўча тозаламасин

ёшлар Фото муаллифлик ҳуқуқи uza.uz

Президент Шавкат Мирзиёев "Камолот" раҳбарлари ва ходимлари ўзларига алоқаси бўлмаган ишлар билан шуғулланаётганини танқид остига олган. У раҳбарларни мажлисбозликни йиғиштиришга чақирган.

Шавкат Мирзиёев 30 июн куни "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати қурултойида иштирок этган. У ҳаракатни Ўзбекистон ёшлар иттифоқига ўзгартирган.

"Яна бир нохуш ҳолат шундан иборатки, маҳаллий ҳокимликлар томонидан "Камолот" раҳбарлари ва ходимларини уларга алоқаси бўлмаган вазифаларни бажаришга, жумладан, қишлоқ хўжалиги юмушлари, металлом топшириш, ободонлаштириш каби ишларга, энг ёмони, турли-туман мажлисларга жалб этиш авж олмоқда", деган президент.

Мирзиёевга кўра, бундай ачинарли ҳолат Тошкент шаҳрида ҳам мавжуд бўлиб, "Камолот"нинг туман кенгашлари раислари ободонлаштириш ишлари, бинолар фасадини таъмирлашга сафарбар этилган.

"Улар иш вақтининг асосий қисмини ўзларига бириктирилган "округ"ларда ўтказади. Кечки пайт эса ҳокимият мажлисларида ҳисобот беради. Ўзингиз айтинг, улар қачон ўзининг бевосита иши, яъни, ёшлар масаласи билан шуғулланади?", деган у.

"Ўзим ҳам билмайман, бизнинг раҳбарлар дарров катта бўлиб, мажлис ўтказишга касал бўлади.Катта-катта жойларда айтаяпмиз, мажлисбозликни йиғиштиринглар", - деб таъкидлаган Мирзиёев.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ