Президент Мирзиёевнинг ‘Мард ўғлонлар’и нимага далолат қилади?

Мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи official

"Каримов даврида чет элда ўқиган, хорижда таълим олиб қайтган ёшлардан бир қўрқув бор эди-да. Уларга ишонмаслик, худди жамиятда демократик тўнтариш қилиб ташлайди, деган қараш бор эди".

"Бугунги кунда эса, Мирзиёевнинг асосан чет элда таҳсил олган, чет тилини биладиган, Ўзбекистоннинг ўзидаги чет давлат университетларида таълим олган ташаббускор, танқидий фикрлайдиган, жамиятга бир объектив баҳо бера оладиган ёшларга катта эътибор қаратаётганини кўришимиз мумкин-да", - дейди президент Шавкат Мирзиёевнинг шанба куни ўртага ташлаган таклифига муносабат билдирган ёш ўзбек зиёлиси.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Ўзбекистоннинг янги президенти ЁИҲининг шанба кунги қурултойида бу каби ташаббус билан чиққан.

Билими пастлар 62 минг доллар тўлаб ўқиши мумкин

Жиззахлик тадбиркор 22 ёшида вазир ўринбосари бўлди

Мирзиёев: Камолотчилар кўча тозаламасин

Иқтидорли хотин-қизлар учун кўзда тутилган Зулфия мукофотига муқобили ўлароқ, "Энди, турли соҳа ва тармоқларда катта натижаларга эришиб келаётган йигитлар учун ҳам янги давлат мукофоти таъсис этиш"ни таклиф қилган.

"Эл-юрт равнақи йўлидаги ҳалол хизмат, албатта, ўзининг муносиб баҳоси ва қадрини топиши керак"лигини таъкидлаганди.

Зиёли суҳбатдошимизга кўра эса, "бу каби ёшлар Ғарб давлатларида кўрган, демократик, янгича бошқарув, янгича бир ишлаш услубини Ўзбекистонга олиб кириши мумкин".

"Имкон қадар жамиятни ўзгартиришга ҳаракат қилади".

"Масалан, коррупциядан холироқ, бир идеалистик, анча ҳуқуқий бир давлат қурилишида уларнинг хизмати катта бўлади".

Ўзбекистонлик ёш зиёли суҳбатдошимизга кўра, "Президент Мирзиёев мана шунақа ёшларга имконият бериб жуда тўғри қарор қабул қилаяпти".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар