Россия ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий машқлар ўтказади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Patto
Image caption Қўшма машқлар борасида Тошкентда якунига етган музокаралар чоғида келишилган

Россия ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари сўнгги 12 йилда илк қўшма ҳарбий ўқув машқларини ўтказишга тайёрланмоқда.

Видеони You Tube каналимизда томоша қилинг.

Россия мудофаа вазирлигига кўра, машқлар 2017 йилнинг октябрида Ўзбекистоннинг Фориш полигонида ўтказилади.

Ўзбекистон Россия билан ҳарбий шартномани маъқуллади

Россия сари талпинаётган Ўзбекистон

Бу ҳақдаги келишувга Тошкентда икки давлат мудофаа вазирликлари ҳайъатларининг музокаралари чоғида эришилган.

Унда Россия томонидан Марказий ҳарбий округ қисмлари иштирок этиши айтилган.

Қўшма ҳарбий машқларнинг сценарийси ҳақида маълумот йўқ.

Фото муаллифлик ҳуқуқи defence ministry
Image caption Қўшма ҳарбий машқларнинг сценарийси ҳақида маълумот йўқ.

Шу йил бошида Россия ҳарбийлари Тожикистонда йирик "Душанбе-аксилтеррор" ҳарбий-ўқув машқларини ўтказганди.

Унда биринчи марта Россиянинг "Искандер-М" ракета комплекслари қатнашган.

Машқларда ҳарбийлар телемарказ биносини "террорчилардан ва гаровга олинган инсонларни озод қилиш"ни ўрганадилар.

Шунингдек, Афғонистон чегарасидан ўтиб Тожикистон ҳудудига ўтган жангариларни "йўқ қилиш" вазифаси қўйилган.

Тожикистоннинг тоғли минтақасидаги "террорчилар жамлоғини "Искандер-М" ракетасини отиб йўқ қилиш" ҳам мўлжалланган.

"Искандер-М" Россиянинг оператив тактик ракета мажмуаси бўлиб, у бир минутда икки нишонни ҳужумга тутишга қодир.

Бу ракета 500 километр узоқликдаги нишонни йўқ қилолади.

"Искандер-М"нинг тезлиги соатига 700-800 километргача етиши мумкин, бу ракетани радар воситасида тутиб олиш қийин.

Бундан олдин "Искандер-М" ракеталари Россиядан ташқарига чиқарилмаган.

Бу ракетанинг Афғонистонга қўшни бўлган Тожикистонга олиб чиқилиши Ғарб матбуотида хавотир билан қарши олинган.