"Тоштурмадан укамнинг жасади чиқди"

қийноқ Фото муаллифлик ҳуқуқи Social

Тошкент шаҳридан Умрбоевлар оиласи ўтган ҳафта Тошкент турмасидан 24 яшар фарзанди Жасурнинг ўлиги чиққанини айтмоқда. Telegram да тарқалган мурожаатда айтилишича, бир неча ой бурун ҳибсга олинган Жасур Умрбоев соппа соғ бўлган. Унинг опаси Гулчеҳра укаси қийноқлар туфайли ўлганини даъво қилмоқда.

Гулчеҳранинг мурожаатини тинглаш учун YouTube каналимизга боринг.

Гулчеҳранинг айтишича, укаси танасида қийноқ аломатлари сақланиб қолган ва Жасур суд жараёнида қийноққа тутилганини айтган. Расмийлар Жасур Умрбоевнинг юрак ҳуружидан вафот этганини маълум қилишган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Telegram
Image caption Марҳум Жасур Умрбоев

Би-би-си Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Тўлаган Абдуллаев билан боғланишга ҳаракат қилди. Аммо вазирликда кўрсатилган телефон рақамини ҳеч ким кўтармади.

Ўзбекистон қамоқхоналари ва тергов изоляторларидан айбланувчи ҳамда маҳбусларнинг ўлиги чиқиши олдин ҳам бўлган.

Сурхондарёлик тадбиркор 'ИИБдаги қийноқдан вафот этган'

"Ҳозирча қийноқ вазияти ўзгармади"

Ўзбекистонда қийноқ тақиқланган қонун кучга кирди

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ