Би-би-си Ўзбек Хизмати Тошкентда мухбирлик ўрни учун танлов эълон қилади

Image caption Би-би-си Ўзбек Хизмати Тошкентда мухбирлик ўрни учун танлов эълон қилади

Би-би-си бир муддат танаффусдан сўнг, Ўзбекистондаги фаолиятини қайта бошлаш арафасида.

Сизда Би-би-си Ўзбек Хизмати жамоасига қўшилиш имконияти бор.

Биз журналистларимиздан ишга ижодий ёндошув, янги-янги мавзуларни топиш, турли-туман одамлар билан мулоқот ва мамлакат бўйлаб сафар қилишга ҳозирликни кутамиз.

Тошкент бюроси мухбири Ўзбекистондаги янгилик-воқеаларни нафақат ўзбекистонликлар, балки дунё бўйлаб ўқувчи ва томошабинларга ҳам етказади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK
Image caption BBCUZBEK

Биз Ўзбекистондаги янгиликлар ичида "қайнайдиган", замонавий рақамли технологиялар воситасида воқеаларни мароқ билан ҳикоя қилиб бера оладиган, холисликни қадрловчи ва Ўзбекистон ҳамда қўшни давлатларнинг миллий қадриятлари, ижтимоий, маданий ва сиёсий ҳаётидан яхши хабардор журналистни қидиряпмиз.

Журналист ўзбек тилида мукаммал сўзлашадиган ва яхши ёза оладиган бўлиши керак.

Рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларни билиш олқишланади.

Аризаларни топшириш муҳлати бугундан бошлаб 26 июлгача.

Резюмени Би-би-сининг иш ўринлари сайтига топширишингиз мумкин (http://careerssearch.bbc.co.uk/jobs/job/Multimedia-Reporter-BBC-Uzbek/22432)

Ёки қуйидаги электрон почта манзилига йўлланг: uzbek@bbc.co.uk

Алоқадор мавзулар