‘Матиз’ ёки ‘Каптива’ учун қўлга китоб оласизми?

Китоблар

Айниқса, болалар орасида китобхонликни яхшилаш - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев алоҳида эътибор қаратган яна бир мавзу бўлган.

Камолот" ЁИҲининг сўнгги қурултойида сўзларкан, президент Мирзиёев "кўплаб болаларнинг китобдан узоқлашиб, кўп вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказаётгани - бор гап" эканини айтган.

"Фарзандлар онги, дунёқараши асрлар давомида синовдан ўтган, юксак маънавият хазинаси бўлган жаҳон ва миллий адабиёт эмас, балки қандайдир шубҳали, зарарли ахборотлар асосида шаклланишига бепарво қараб туролмасликлари"ни урғулаган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Аммо Ўзбекистон раҳбари интернет ва бошқа замонавий ахборот манбаларининг ўрни ва аҳамиятини ҳам инкор этмасликларини таъкидлаган.

"Камолот" санъаткорларни ит қопгандек қопадими?

Мирзиёев: Камолотчилар кўча тозаламасин

Шуни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи интернет тизими орқали маънавий тарғибот ишлари, жумладан, электрон китобхонликни кучайтириши зарурлигини айтган.

Шу сўзлари ортидан, президент Мирзиёев аҳоли орасида китобхонлик савиясини ошириш мақсадида бутун мамлакат бўйлаб ҳар йил махсус танловлар эълон қилиш ғоясини ўртага ташлаган.

"Энг китобхон мактаб", "Энг китобхон маҳалла", "Энг китобхон оила" танловлари ғолиблари учун, ҳатто, Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқарилган автомобилларни мукофот тариқасида беришни таклиф қилган.

Шавкат Мирзиёевга кўра, "бу - жуда катта рағбат бўлади".

Ўзбекистон президенти бу хусусда Бош вазир А.Арипов ва Давлат маслаҳатчиси Х.Султоновга шу масала бўйича бир ой муддат ичида таклиф киритиш вазифасини ҳам юклаган.

Сўнгги икки ўн йилликда мамлакат аҳолиси ўртасидаги китобхонликнинг даражаси ва савияси билан боғлиқ аҳвол зиёлиларнинг жиддий хавотирларига сабаб бўлиб келаётган мавзулардан бири бўлади.

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камолнинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича ҳам, бу нарса, албатта тарғибот ва ташвиқот билан бўлади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.