Президент Шавкат Мирзиёевдан нималарни сўраган бўлардингиз?

Шавкат Мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи official

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакат мустақиллиги тарихида очиқ мулоқот ўтказган илк ҳукумат мулозими бўлган.

Абдулазиз Комилов 5 июль куни икки соат давом этиши хабар берилган мулоқотда ўзбекистонликларнинг саволларига жавоб берган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг очиқ мулоқоти видеоконференция шаклида бўлган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Хабарларга кўра, Абдулазиз Комиловга ҳам Ўзбекистон ичкариси ва ҳам ташқарисида бўлган мамлакат фуқаролари ўзларини қизиқтирган саволларни беришга имконли бўлишган.

Абдулазиз Комиловнинг овозини халқ энди эшита бошладими?

Очиқ мулоқот Ўзбекистон янги президенти Шавкат Мирзиёев томонидан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили", деб эълон қилинган бир йилда кузатилган.

Ўзбекистоннинг янги раҳбари қудратга келиши ортиданоқ амалдорларни халқ билан яқинлашишга ундаб келади.

Шундай экан, президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи билан очиқ мулоқот қилиш имкони бўлганида, сиз у кишидан нималарни сўраган бўлардингиз?

Биз Россия президентининг яқинда уюштирган худди шу каби мулоқоти манзарасида ўзбекистонликларга шундай савол билан мурожаат қилган эдик.

Бугун эса, имкониятдан фойдаланиб, улар томонидан турли ижтимоий-мулоқот тармоқларидаги аккаунтларимизда қолдирилган айрим жавобларни эътиборингизга ҳавола этишга аҳд қилдик.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.