"Автолар нархи Россиядаги нархлар билан бир хил бўлади"

"Матиз" автомобили Фото муаллифлик ҳуқуқи carzone.uz

Ўзбекистондаги автомобиль ишқибозлари GM-Uzbekistan ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари сўзларини хуш қаршиламоқдалар.

Бу Ўзбекистонда сотиладиган автоуловлар нархларининг Россия бозоридаги нархларга тенглаштирилиши ҳақидаги янгиликдир.

'Матиз' ёки 'Каптива' учун қўлга китоб оласизми?

Машинанинг "додаси" қай бири?

GM Uzbekistan: Янги нархлар "шапка"си биланми, "шапка"сизми?

Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшма автомобиль ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистонда фаолият юритадиган оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ва ижтимоий тармоқлардаги машҳур гуруҳларнинг раҳбарлари учун GM-Uzbekistan ширкати Аскадаги ишлаб чиқариш заводига сафар ташкил қилган.

Журналистлар Асака заводидаги ишлаб чиқариш жараёнини ўз кўзлари билан кўрганлар.

Ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов завод фаолияти билан таништириб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарган.

Хусусан, журналистлар ва блогерлар Ўзбекистонда савдога чиқариладиган автомобиллар нархларининг нега Россиядагидан қимматлиги ҳақида сўраганлар.

"Бу ҳолат қайта кўриб чиқилади, шунда нархлар Россия бозоридаги нархлар билан деярли бир хил бўлиб қолади. Валюта бозорининг либераллаштирилиши биз учун ҳам манфаатли. Бу орқали ишимиз енгиллашган, турли гап-сўзларнинг олди олинган бўлар эди," дея жаноб Ражабовдан иқтибос келтирган kun.uz веб-сайти.

Бугунги кунда АҚШ долларининг Ўзбекистондаги "қора бозор"да шаклланган баҳоси билан солиштирганда Россияда сотилаётган автомобиль нархи Ўзбекистонда сотувга қўйилган нархидан қарийб икки баравар арзонлигини кузатиш мумкин.

Шу йил май ойи охиридан Ўзбекистон автомобиллари миллий валютада сотилиши эълон қилинди.

Автосалонлардаги нархлар "қора бозор"да шаклланган курсга боғланиши кутилмоқда.

Шу кеча-кундузда Тошкентда 1 АҚШ долларини 8400-8440 сўмга сотиб олишмоқда, долларфурушлар 8470 сўмдан сотмоқдалар.

Шунингдек, Асака заводига саёҳат пайти Рустам Ражабов яқин 1-2 йилда "Матиз" русумидаги автомобилни ишлаб чиқаришни тугатиш режалаштирилаётгани ҳақида айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ