Ўзбекистонда "нопок судьяларнинг қутилари" бўлади

Мурожаатни Ўзбекистон Олий Суди раиси Козимжон Комилов ўқиб эшиттирган. Фото муаллифлик ҳуқуқи Mtrk.uz
Image caption Мурожаатни Ўзбекистон Олий Суди раиси Козимжон Комилов ўқиб эшиттирган.

Ўзбекистон судьялари мурожаатнома қабул қилганлар.

Мурожаатда суд биноларидаги қутилар ҳақида нима дейилади?

Тошкентдаги "Туркистон" саройида ҳакамларнинг мурожаатини Ўзбекистон Олий Суди раиси Козимжон Комилов ўқиб эшиттирган.

Олий Суд раиси Мирзиёевни эшитмадими?

Президент Мирзиёев суд тизимини қаттиқ танқид қилди

Мирзиёевга қарши саботаж?

Мурожаатномада Ўзбекистон судьялари бундан кейин пок-ҳалол бўлишга, адолатли ҳукмлар чиқаришга ваъда берганлар.

Бундан кейин ҳар бир суд биносида алоҳида қути осилади, шу ерда ишлайдиган ҳакамнинг фаолиятидан норози бўлган ўзбекистонликлар судья устидан ўз шикоятини ўша қутида қолдиришлари керак бўлади.

Бу қутини фақат Ўзбекистон Президенти девони ва Судьялар кенгаши аъзоларигина очиб ўқишларига изн берилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ