Ўзбекистон: паспорт тизими қоидаларини бузганмисиз?

Сурат Икромов Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

У ҳолда Тошкентдан олинган мана бу расмий хабар сиз учун муҳим бўлиши тайин.

Аён бўлишича, Ўзбекистонда паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори камайтирилади.

Эндиликда қоидабузарларнинг энг кам иш ҳақининг ярим бараваридан уч бараваригача миқдорида жарима тўлашларига тўғри келади.

Бунга қадар ушбу қоидабузарликлар учун жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида эди.

Сўнгги янгиликка пойтахт Тошкентдан ҳуқуқ фаоли Сурат Икромов муносабати.

Эски паспорт билан Ўзбекистонга қайтиш мумкин

Ўзбекистон паспорти қанчалик қудратли?

Паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан;

Вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши;

Шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши;

Эндиликда энг кам иш ҳақининг ярим бараваридан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бунга қадар ушбу қоидабузарликлар учун жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида эди.

Амалда бўлиб келган жарима миқдори, айниқса, кам таъминланган оилалар учун оғирлик қилаётгани хабар қилинган.

Энди эса, президент томонидан 13 июнда имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар