Ўзбекистонликлар дунёдаги энг хушчақчақ учта халқдан биттаси?...

Дилором Исҳоқова Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Бу каби хулосага Американинг "Gallup" омма фикрини ўрганиш маркази келган.

Марказ ўзининг янги сўрови доирасида дунёнинг 142 давлатини қамраб олган.

Бахтиёрлик бобида ўзбекистонликлар шунча давлат орасидан учинчи ўринни эгаллашган.

Тошкентдан мухолифат фаоли Дилорам Исҳоқов

"Ўзбекистонликлар ўтаётган йилдаги ҳаётларидан мамнун"

Ўзбек эркаклари ўз сўзларини айтишди

Сўров иштирокчиларидан, дейлик, "кеча қанча кўп кулдингиз?" ва ё "кеча кўп қайғу чекдингизми?", деган саволлар ҳам сўралган.

Аён бўлишича, ўзбекистонликлардан аксарияти кайфиятлари хуш эканини айтиб, жавоб беришган.

Парагвай ва Коста-Рика халқи эса, дунёдаги иккита энг шодмони бўлиб чиқишган.

Ўзбекистонликлар учинчи ўринни яна Филиппин ва панамаликлар билан бўлишишган.

Собиқ Шўро давлатлари орасидан фақат Ўзбекистон юқори ўнликка киришга муваффақ бўлган.

Аён бўлишича, иқтисоди унча ҳам гуллаб-яшнамаган давлатлар аҳолиси энг бахтиёрлари бўлиб чиқишган.

Муаллифлар наздларида, бунга ўша халқлар маданиятининг таъсири ҳам бўлиши мумкин.

Уларга кўра, бундан ташқари, яхши қариндош-уруғчилик ва қўни-қўшничилик алоқалари ҳам одамларнинг хуш кайфиятида озмунча роль ўйнамаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар