Бензин тақчиллигидан ким манфаатдор?

Бензин йўқ дея ёпилган АЁҚШ Фото муаллифлик ҳуқуқи FACEBOOK
Image caption Бензин йўқ дея ёпилган АЁҚШ

Ўзбекистонда ғалла ўрим-йиғими авжига чиққан кунларда яна ёқилғи тақчиллиги юзага келган.

Бу кўп сондаги техника воситаларининг донни йиғиш ва омборларга жамлаш ишларига жалб этилганидан ташқари бензин ва дизель ёқилғиси савдоси билан шуғулланадиганларнинг дефицит кунларида даромадларини кўпайтириб олиш истаклари билан ҳам боғлиқ.

Янги нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланди

Нефтегазга 4 йилда 30 миллиард доллар

Тошкентда бензин нархи ошди, вилоятларда эса арзонлади

Шу кунларда республиканинг деярли барча вилоятларида, ҳатто Тошкент шаҳридаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида таъминот узилгани кузатилмоқда.

Интернет ижтимоий тармоқларида АЁҚШлар яқинида узундан-узун навбатлар юзага келгани акс этган фотосуратлар кўпайган.

Би-би-сининг Андижон вилояти Асака шаҳрида истиқомат қиладиган мухлиси шундай ёзади:

"Мана неча кундан бери "Ўзбекнефтгаз"га тегишли АЁҚШларда жуда катта навбат муаммо. Ёқилғи камчилигида кимга мурожаат қилишни ва кимга бу масалада ёрдам сўрашни ҳам билмаяпмиз. Ҳар куни эрталабда АЁҚШга чиқиб, "бензин бугун бўладими", деб савол берсам, "билмаймиз, қўққисдан келиб қоляпти, қай пайтда қанча келишини биз ҳам билмаймиз", деган баҳоналар айтишади. АЁҚШнинг сал нарироғида эса кеча-ю кундуз бензин бор, фақат нархи 1 литри 4000 сўм. Кечки соат 22:00 дан кейин агар танишингиз бўлса, АЁҚШдагилар билан келиша олсангиз, истаганингизча бензин қуйиб олишингиз мумкин".

Сиз ўзингиз яшаётган жойда бензин тақчиллигига дуч келаяпсизми?

Фото ва видеоларингизни Би-би-си билан бўлашинг!

Би-би-си Ўзбек хизматининг Whatsapp, Telegram ва Viberдаги телефони: +44 7858860002

Бу мавзуда батафсилроқ