Ўзбек сенатори: Бирорта ўқитувчи мажбурий меҳнатдан шикоят қилмаган

Cенатор Светлана Ортиқова кўчани ҳам кимдир тозалаши кераклигини айтган Фото муаллифлик ҳуқуқи xalqaro press klub
Image caption Cенатор Светлана Ортиқова кўчани ҳам кимдир тозалаши кераклигини айтган

Сенатор Баҳодир Тожиев вилоятлар бўйлаб депутатлар билан ўтказилган учрашувларда бирорта ўқитувчи "кўча тозалаяпмиз" дея шикоят қилмаганини билдирган. Журналистлар билан мулоқот қилган яна бир сенатор Светлана Ортиқова тозалаш ишларини ҳам кимдир қилиши кераклигини таъкидлаган.

Халқаро пресс клубда 7 июл кунги мулоқот Ўзбекистон Олий мажлис Сенат аъзоларининг ярим йиллик фаолиятига бағишланган.

Qalampir.uz нашрининг хабар беришича, унда ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ободончилик ва дала ишларига мажбурий жалб этилиши масаласи ҳам сўралган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Баҳодир Тожиев вилоятлардаги учрашувларда бирорта ўқитувчи мажбурий меҳнатдан шикоят қилмаганини айтган.

"Республикамизнинг турли ҳудудларида, вилоятлар бўйлаб депутатлар билан ўтказилган учрашувларнинг ҳали бирортасида ўқитувчи бугун биз кўча тозалаяпмиз деган шикоят билан чиққани йўқ. Улар биз билан учрашувларда мажбурий меҳнат ҳақида оғиз очаётгани йўқ ва бундай ҳолат кузатилмаган", - дея сенаторнинг сўзларидан иқтибос келтиради qalampir.uz.

Нашрнинг хабар берришича, суҳбатни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари Светалана Ортиқова бўлиб, масалага нисбатан ўз муносабатини билдирган.

"Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Сиз билан биз яшайдиган ернинг юзини сиз билан биз тозаламасак, ташқаридан келган одам тозалаб берадими? Тошкентда чиқинди ташийдиган махсус автомобиллар тўлиб кетиб, чиқиндиларни ташишга улгура олмаяпти.Тозалаш ишларини ҳам кимдир қилиши керак-ку", - деган Светлана Ортиқова.

Светлана Ортиқова тозалаш ишларини кимдир қилиши керак-ку деганда айнан ўқитувчиларни назарда тутиб-тутмаганлиги аниқ эмас.

Бироқ савол ўқитувчилар борасида берилган бўлган.

"Нима учун ўқитувчи кўча тозалаши керак?"

'Ўқитувчи бошида синаётган калтак'

HRW: Жаҳон Банки мажбурий меҳнатни молиялаяпти

Замонавий қуллар - ўқитувчилар муаммосини ким ҳал қилади?

"Қизиқ, наҳотки журналистлар кўрган, шикоятларни қабул қилган масалалардан сенаторлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маъмурияти бехабар бўлса. Хуллас, Халқаро пресс-клубдаги айрим саволларни сенаторлар шу қадар санъаткорона четлаб ўтдиларки, савол берганингга хижолат чекасан киши", дейилади мақолада.

Худди шу масалага кун.уз нашри ҳам эътибор қаратган.

Кун.уздаги мақоладан ҳам журналистларнинг сенаторлар томонидан берилган жавобдан қониқиш ҳис қилинмаганини кўриш мумкин.

Муаллиф матбуотда чиқаётган мақолалар ўқитувчилар мажбурий меҳнати борасида сенат суриштируви ўтказишга етарли асос эканлигини таъкидлайди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи qo'rqmaslar

"Балки, айнан ижтимоий тармоқлардаги далиллар, фото ва видеолавҳалар, журналистлар мақолаларининг Сенат суриштирувига асос бўлишига доир қонунчилик меъёрини қабул қилиш вақти етгандир?!", - дейилади Толиб Раҳматов мақоласида.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ