Пойтахтда қурилиши режаланган "Toshkent city" лойиҳаси

ToshkentboshplanLITI Фото муаллифлик ҳуқуқи ToshkentboshplanLITI

Лойиҳа қиймати 1 миллиард долларга баҳоланган. Қурилиш ишлари келаси йили Тошкентдаги "Ўқчи Олмазор" массивида бошланиши айтилмоқда.

"ТошкентбошпланЛИТИ" Давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқарилгани айтилаётган лойиҳага нисбатан танқидлар ҳам билдирилмоқда.

Лойиҳа видеосини томоша қилиш учун

Танқидчиларга кўра, шиша билан қопланадиган бинолар Остона ва Ашхободдаги урилиш объектларининг айниси бўлиб қолган.

"Toshkent city" лойиҳаси Шавкат Мирзиёев томонидан вақтинча президент вазифасини бажарган вақти эълон қилинган эди.

Замонавий шаҳарни қуриш учун 1 миллиард доллар маблағ тадбиркорлар ва банклардан олиниши билдирилган.

Умумий майдони 70 гектар бўлган янги ишбилармонлик марказида бизнес марказлар, меҳмонхона ва ресторанлар, хиёбон ва технопарклар барпо қилиниши мўлжалланган.

"Тошкент одам эмас, машинага қулай шаҳар"

Шомаҳмудовлар ҳайкали яна Тошкент марказига қайтмоқда

Тошкент халқаси бўйлаб тезюрар поезд қўйилади

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ