Фоҳишани эмас унга борувчини жазолаш керакми?

фоҳишалар Фото муаллифлик ҳуқуқи PA

Тошкент Ички ишлар бошқармаси йил бошидан буён пойтахтдаги 10 дан зиёд фоҳишахоналарни фош қилган. Фоҳишахона очганлар жиноий жавобгарликка тортилган, танасини сотиш билан шуғулланганларга эса маъмурий таъсир чоралари кўрилган.

Хабарларда фоҳишага борганлар учун қандай қора кўрилгани борасида ҳеч нарса айтилмаган.

Айрим ривожланган давлатларда ва қўшни Қозоғистонда ҳам фоҳишалик билан шуғулланиш легаллаштирилган.

Қозоғистонда фоҳишаларга қарши жазо йўқ, бироқ қўшмачилар жазога тортилади.

Кузатувчилар эътиборини аёлларни ҳимоя қилиш йўлида Швеция томонидан 1999 йили қабул қилинган қонун тортган.

Бу ўзгаришга Швеция фоҳишалар борасида тасаввурни "оёғини осмондан келтирди", дея таъриф берилади.

Қонунга кўра, Швецияда 1999 йилдан эътиборан танани сотиш қонуний қолди, бироқ уни сотиб олиш жиноятга тенглаштирилди.

Яъни фоҳишалар танасини сотиши мумкин, бироқ ундан фойдаланмоқчи бўлиб пул тўлайдиган эркаклар жавобгарликка тортилади.

Швеция модели бўйича фоҳиша жиноятчидан қурбонга айлантирди. Ушбу давлат моделини кейинчалик Норвегия ва Исландия ҳам қабул қилди.

2016 йили Франция ҳам қўллай бошлади. Франция фоҳиша учун ҳақ тўлайдиганларга 4200 доллар жарима жорий қилди. Айни вақтда танасини таклиф қиладиганлар жазосиз қолади.

Швеция пойтахти Стокгольмда қонун қабул қилинишидан бир йил олдин 1998 йили кўчада 280 нафар фоҳиша қайд этилган. Ўн йилдан сўнг уларнинг сони 180 тага тушган.

Мутахассислар Швецияда "социалистик-кпитализм" ҳукм сургани учун ҳам ушбу услуб иш берганини айтишади.

Сабаби фоҳишаликни ташламоқчи бўлган аёлларга давлат томонидан бошқа касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш дастурлари ишлайди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар