Ўзбек қориси халқаро математика олимпиадаси ғолиби

Убай қори Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook

11 ёшли қори Убай Яҳёев Болгариянинг Несебр шаҳрида ўтган "Чегарасиз математика-2017" математика бўйича халқаро олимпиадаси ғолиби бўлган.

Тошкентдаги Хўжа Аламбардор масжиди имом-хатиби ноиби Ҳусайнхон қори Яҳё Абдулмажиднинг ўғли Убай Яҳёев 11 мамлакатдан келган 1200 нафар кучли математиклар орасида ўз ёши бўйича биринчи ўринни қўлга киритган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook

Бу ҳақда Убай қори оиласи дўсти "Қақнус медиа" нашриёти директори Мубашшир Аҳмад Facebook даги саҳифасида маълум қилган.

"Тошкентдаги "Эрудит» хусусий мактабида таҳсил олаётган ўн бир ёшли Убай саккиз ёшида Қуръони каримни мукаммал ёдлаган ҳофизи Каломуллоҳ. Рус, инглиз ва француз тилларини жуда яхши билади", - деб ёзади муаллиф.

Убай қори 8 ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёдлаб ва қироати билан марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳуммад Юсуф эътиборига тушган эди.

Убай қорининг дадаси Ҳусайнхон қори аввалига камтарлик қилиб ушбу хабарнинг ошкор бўлишини истамаган.

"Бу хабар қолганларга ўрнак, илм толибларига туртки, дин ва дунёни ажратадиганларга сабоқ ва "чаламулла" дея камситаётганларга жавоб бўлишини ўйлаб Ҳусайнхонни кўндирдим. Убай қори Ҳусайнхон қори ўғли халқаро математика олимпиадасининг олтин медали соҳиби! Бухорийларнинг замонавий авлоди мана шундай бўлади", - деб ёзади Мубашшир Аҳмад.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ