Мирзиёев: "Қишлоғимда ҳам ҳар куни газ, свет бўлмайди"

Мирзиёев Попдаги брикет ишлаб чиқарувчи заводни бориб кўрган Фото муаллифлик ҳуқуқи President.uz
Image caption Мирзиёев Попдаги брикет ишлаб чиқарувчи заводни бориб кўрган

Наманганга борган Мирзиёев у яшаган қишлоқда ҳам ҳар куни газ ва чироқ бўлмаслигини айтган. Президентнинг таъкидлашича, қариндошлари унга "қани, каттакон газсиз, светсиз 2-3 соат ўтириб кўринг дейди".

Видеони томоша қилиш учун YouTube линкини босинг

Наманганга борган Президент Мирзиёев Попда очилган брикет ишлаб чиқарувчи завод ҳақида гапирган.

Президентга кўра, брикет кўмир ва газдан арзонга тушади. Бу масала кичикдек кўринса ҳам одамларни қийнаяпти, деган у.

"Мен яшаган қишлоқда ҳам ҳар куни газ, свет бўлмайди. Қариндошларим қани, каттакон газсиз-светсиз 2-3 соат ўтириб кўринг, дейди. Чидайман. Оёғимиз ердан узилмай қишлоқнинг ҳаётини кўпроқ билсак, хатомиз кам бўлади", - деган Мирзиёев.

Ўзбекистонда яна иккита брикет ишлаб чиқарувчи завод қурилади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ