Интернетда шов-шув: Ўзбек йигитининг қорин рақси баҳсларнинг марказида

Тошкент

Ёшгина ўзбек йигити арабча "Ҳабибий" ашуласига тушган "қорин рақси" ўн минглаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўрилган.

"Instagram" да эса, мазкур видеолавҳа юзлаб ғазабнок ва ҳақоратомуз изоҳларга сабаб бўлган.

Бир гуруҳ йигит ва қизлар рақсга тушаётган видеолавҳанинг айнан қаерда олингани маълум эмас.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Озодбек Назарбеков 'Ёшлар' телеканалида 'катта ўзгаришлар' ваъда қилмоқда

Мирзиёев Комсомолни тикламоқдами?

Унинг қанақа тадбир бўлгани ҳақида ҳам маълумотлар имконли эмас.

Уч дақиқадан салгина ортувчи видеолавҳа @qizilolma гуруҳи томонидан жойланган.

Бу гуруҳ, "Telegram" ва "Instagram" да энг шов-шув бўлган видео, расм ва хабарларни юклаб боради".

Таъкидлаш жоиз, ўзбек йигитларининг "қорин рақси" тушаётгани акс этган бу каби видеолавҳа интернет фазосида деярли бўй кўрсатмаган.

Аксарият интернет фойдаланувчилари уларни ҳақоратга кўмиб ташлашган.

Бу каби инсонлар ўзбек халқининг обрўсини тўкишини айтишган.

Фойдаланувчилар орасида бу йигитнинг рақс ихтиёрини ҳимоя қилганлар ҳам бор.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02