"Математика чемпионини тарбиялашда диёнатига эътибор қаратдик"

Убай қори ўз ёши бўйича халқаро математика олимпиадасида ғолиб бўлган
Image caption Убай қори ўз ёши бўйича халқаро математика олимпиадасида ғолиб бўлган

Математика олимпиадаси чемпиони 11 ёшли Убай қори Яҳёевнинг отаси Ҳусайнхон қори Яҳё Абдулмажид чемпионни тарбиялашда эътиборни диёнатига қаратганини айтади. Тошкентдаги Хўжа Аламбардор масжиди имом-хатиби ноиби Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбатда айтишича, Убай қори оддий бола, аммо одоби билан ажралиб туради.

11 яшар Убай қори Болгарияда бўлиб ўтган "Чегарасиз математика-2017" математика бўйича халқаро олимпиадасида ўз ёши бўйича ғолиб бўлган.

Убай қори билан бирга олимпиадада 38 нафар ўзбекистонлик совринли ўринларни қўлга киритган.

Убай қори 8 ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёдлаб ва қироати билан марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳуммад Юсуф эътиборига тушган эди.

Убай қори Яҳёевнинг отаси Ҳусайнхон қори Яҳё Абдулмажид, Исломда илмлар дунёвий ва диний турларга ажратилмаганини айтади. Ибн Сино, Беруний ва Хоразмийларнинг араб тилида ёзилган китобларини ўқиган ота фарзандларига ушбу олимларга ўхшашлик кераклигини уқтириб келган.

"Қуръон илмини эгаллаган одам, ҳар қандай илмни ва тилни осон эгаллайди", дейди у.

Убай қори Яҳёевнинг отаси Ҳусайнхон қори Яҳё Абдулмажид билан YouTube каналимизда суҳбатимизни тингланг.

Финал босқичида 11 мамлакатдан келган 1200 нафар кучли математиклар орасида жаъми 341 совриндор аниқланган.

Убай Яҳёевдан ташқари Аҳмаджон Азимжонов, Елизавета Арипова, Бахтиёр Файзуллаев, Нигина Иноятова, Далёр Исмоилов, Камал Ризаев, Саидакбар Умонбековлар ўз ёшлари бўйича олтин медалларни қўлга киритган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ