Дунё, Ўзбекистон ва Россия қамоқхоналарида қанча маҳбус бор?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Финландияда ислоҳотлар иш берган

Россиядаги қамоқхоналарда 618 490 маҳбус бор экан, бу сон Тюмен, Владивосток, Махачкала ва ё Ульяновск шаҳарларининг аҳолиси билан тенг.

Ўзбекистондаги қамоқхоналарда қанча маҳбус сақланиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, аммо 2010 йил марҳум президент Ислом Каримов ўз чиқишларидан бирида мамлакатда ҳар 100 минг кишига 166 аристон тўғри келишини айтган эди.

Зулм кечирилмайди

"Алвидо, "Жаслиқ"...

"Диний" маҳкамалар ва қийноқлар давом этмоқда"

Россия қамоқхоналардаги "аҳолиси" бўйича Европа давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллайди.

Аммо 2000 йилдан бери Россияда собиқ Шўро давлатларида бўлгани каби қамоқхонадаги маҳбуслар сони қисқариб бораётган экан.

Европа қамоқхоналари "аҳолиси"

Қамоқхоналар тизимини ислоҳ қилиш энг мушкул амаллардан саналади ва ҳатто тараққий топган давлатлар

ҳам айни масалада ягона дастурамалга эга эмас.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Google maps
Image caption "Жаслиқ" қамоқхонаси

Масалан, Финляндияда 1971 йилда ўғрилик қилганларларнинг 38 фоизига қамоқ жазоси берилган бўлса, маст ҳолда машина ҳайдаганларнинг 70 фоизи озодликдан маҳрум қилинган.

Москвадаги Стратегик Тадқиқотлар Маркази Германия, Англия ва Уэлсдаги тизимларни ўрганиб чиққан.

Тадқиқот хулосалари:

1.Озодликдан маҳрум қилиш жиноятчини "тузатмайди". Қамоқдан чиққанларнинг катта қисми такроран жиноят содир этади ва қамоқхонага қайтади.

2.Қамоқхонадан чиққанлар жамиятга яна қайта мослашиши қийин бўлади

3.Ана шу икки хулосадан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, 1960 йиллардан бери Буюк Британия ва АҚШ собиқ маҳбусларни жамиятдан узоқ ушлаб туриш маъқул деган хулосага келишган. Уларни қайта тарбиялаш фикридан деярли воз кечишган.

4.Финландия ҳукумати қамоқхоналар жиноятчилик етказадиган зарарни озайтирмайди дея жиноятчиларни озроқ қамоққа жазосига ҳукм қилганлар.Қонунбузарларга қарши кўпроқ жарима ва шартли қамоқ жазоларини беришган.

5.Жазо турларини юмшатиш жиноятчиликнинг ошишига олиб келмагани аниқланган

Қамоқхоналар "аҳолиси" катта бўлган давлатлар

(Ҳар 100 минг кишига)

МамлакатҚамоқхона "аҳолиси" (100 кишига нисбатан) *

АҚШ666

Россия428

Буюк Британия363 (146)

Белоруссия314

ЖАР291

Исроил265

Туркия254

Гуржистон254

Озарбайжон239

Латвия221

Қозоғистон202

Польша195

Венгрия 185

Украина**167

Аргентина167

Португалия135

Испания130

Канада114

Франция***101

Юнонистон89

Швейцария82

Германия76

Норвегия74

Нидерландия61

Финляндия57

* 2017 йил маълумотлари (Россия, Буюк Британия, Қозоғистон,Туркия, Латвия, Гуржистон, Польша, Испания, Франция, Португалия, Юнонистон, Финландия), 2016 й. (ЖАР, Озарбайжон, Украина, Венгрия, Швейцария, Германия, Норвегия), 2015 й.(АҚШ, Исроил, Аргентина, Нидерландия), 2014 й. ( Белорусия)

**Қрим борасида маълумотлар йўқ, Украина бу яриморолни ортиқ назорат қилмайди

*** Франция қамоқхоналарига доир статистик маълумотларга Монако ҳам киритган, икки давлат ўртасида бу масалада шартнома бор.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар