Ёнғинда ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари

Колпинодаги ёнғин жойи Фото муаллифлик ҳуқуқи Пресс-cлужба ГУ МЧС России по Санкт-Петербургу

Россия Тергов қўмитаси Россиянинг Ленинград вилоятидаги ёнғинда инсонлар ҳалок бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатган.

12 июлдан 13 июлга ўтар кечаси Ленинград вилоятининг Колпино шаҳарчасидаги саноат корхонасида ёнғин келиб чиққан.

Ўзбекистон ҳалок бўлган фуқароларини келтириш учун самолёт жўнатди

Россияда яна 'ўзбекистонликлар қурбон бўлишган'

Москва: ёнғинда ҳалок бўлганлар меҳнат муҳожирлари

Тонгги соат 5 ларга яқин ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлинган ва ҳодиса жойида етти инсон жасади топилган.

Ленинград вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, ёнғинда ҳалок бўлган инсонлар МДҲ фуқаролари бўлганлар.

Расмийлар тротуар плиткаси ишлаб чиқарадиган корхона ишчилари Ўзбекистон фуқаролари бўлганини хабар қилганлар.

Колпинодаги корхонада ўзбекистонликлар кундузи ишлаганлар, кечқурун шу жойнинг ўзида ухлаганлари айтилмоқда.

Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин электр қисқа туташувидан келиб чиққан.

Тергов қўмитаси эҳтиётсизлик туфайли инсонлар ўлимига сабаб бўлиш банди бўйича тергов ҳаракатларини бошлаган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатишича, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчилиги расмийлари ёнғин тафсилотларини ўрганиш ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш жараёнида иштирок этиш учун Москвадан Санкт-Петербург шаҳрига юборилганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ