Ўзбекистоннинг энг асосий янгиликлари - 13 июль

Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспортлари жорий этилади. Президент Мирзиёев шу ҳақдаги қарорни имзолаган. «Бир ой муддат ичида хорижга чиқиш паспортини жорий этиш муддатлари, техник шартлари ва молиявий харажатлари назарда тутилган таклифлар киритилсин», - дейилган президент қарорида.

Ўзбекистоннинг энг асосий янгиликлари - 13 июль

Ўзбекистонда нима гаплар? 12 июль

Ўзбекистон янгиликлари 1 дақиқада - 11 июль

Меҳнат вазирлиги ўзбекистонликларга Россияда 500-1100 долларлик ишларни таклиф қилишни бошлаган. Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги йўналишли автобус ҳайдовчилари, бўёқчи-сувоқчи, тикувчи, токарь ва слесарларни ишга таклиф қилмоқда. Ушбу вакансиялар Ўзбекистон Президенти Мирзиёевнинг апрелда Россияга ташрифи пайтида имзоланган келишувга асосан эълон этилаётгани хабар қилинмоқда.

Енгил автомобилларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тадбиркорлик субъектларига берилади. Шу пайтгача Ички ишлар вазирлиги зиммасига юкланган вазифани келгуси йил бошидан тадбиркорларга ўтказиш режалаштирилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02