Футбол: Британияни ютган ўзбек шифокорлари ярим финалда

футбол Фото муаллифлик ҳуқуқи facebook.com/МФК-РСЦХ

Футбол бўйича тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шифокорлар ярим финалга чиқишди. Дунёнинг кучли 20 давлатидан келган жамоалар орасида Ўзбекистон шифокорлари плей-оффда Англия термасини ютиб асосий соврин учун юришни давом эттирмоқда.

Австрияда ўтаётган Morell cup мусобақаси давомида Англия дарвозасига ягона голни Насриддин Ҳасанов киритган. Саралаш босқичида Ўзбекистон 7 очко тўплаган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни олиб чиққан. Ўзбекистон шифокорлари америкалик ҳамкасбларини 4:1, Бразилияни 2:0 га ютган. Австрия билан 0:0 бўлган.

14 июл куни Ўзбекистон финалга чиқиш учун Чехия терма жамоси билан ўйнайди. Украина Швеция билан тўқнашади.

Чехия терма жамоаси ушбу мусобақада фаворит жамолардан бири ҳисобланади. Чехия мусобақа тарихида тўрт марта финалга чиққан ва 2 марта кубокни ютган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ