Мирзиёев халқ хизматкори эканлигини эслатди

мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи President.uz

Президент Шавкат Мирзиёев депутатлар ва сиёсий партия аъзолари билан урашувда Президент, депутат ва амалдорлар халқнинг хизматкори эканлигини эслатган. У депутат сўровномаларига амалдорларнинг беписанд муомалада бўлишига барҳам беришга ваъда берган.

Сиёсий партиялар ва парламент вакиллари олдида маъруза қилган Президент депутатларнинг сўровномасига амалдорлар беписанд муносабатда бўлишини айтган. Буни у халққа хиёнат, деган.

Мирзиёев видеосини томоша қилиш учун YouTube линкини босинг

Мирзиёев амалдорлар депутат сўровига жавоб бериш кераклигин айтган. Жавоб бермаганларнинг жилови дарров Президент қабулхонасидан тортиб қўйилади.

Бироқ бу каби сўровларни ташкиллаштириш учун депутатларнинг ҳам билимли бўлиш кераклиги урғуланган.

Президент шу ишни бюрократиясиз амалда, тўғри ташкил қилинса натижаси бўлишига ишонч билдирган.

"Ким биз? Халққа хизматкормиз. Шу хизматни ҳалол, пок, адолатли амалга ошира оламизми йўқми", деган у.

Мирзиёев жойларда халқ билан мулоқот қилиш учун чиққан депуптларнинг 70 фоизи бекорга бораётганини, бу ишларни телевидение орқали кўрсатиш ва раҳбарларга справка ёзиш учун қилинаётган бўлса қилмаслик кераклигини таъкидлаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ