Зилзилашунос олим Рашод Иброҳимов вафот этди
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Зилзилашунос олим Рашод Иброҳимов вафот этди

Тошкентда зилзилашунос олим Рашод Иброҳимов 85 ёшида вафот этган. Би-би-си Ўзбек хизмати олимнинг яқинларига таъзия билдиради.

Рашод Иброҳимов 1932 йили Самарқандда хизматкор оиласида таваллуд топган. Мактабни олтин медаль билан битириб Тошкентдаги Марказий Осиё политехника институтига ўқишга кирган. Ўқишни битиргач Фанлар академияси қошидаги геология институтига юборилган.

1967 йили "Фарғона водийси сейсмотектоникаси" мавзусида фан номзодини ишини ёқлаган. Унда ушбу жойларнинг тектоник ривожланиши асосий механизмлари очиб берилган.

Шу йилдан бошлаб Сейсмология институтида ишлай бошлаган. Рашод Иброҳимиов бошчилигида сейсмик ҳудудлаштириш ва сейсмоэкология хариталари тузиб чиқилган.

Рашод Иброҳимов 15 доктор ва фан номзодлари етиштирган. "Меҳнат фахрийси", "Шуҳрат", "Улуғ ватан урушининг 50 йиллик ғалабаси" каби мукофотлар билан тақдирланган. 190 дан ортиқ илмий ийларнинг муаллифи ва ҳаммуаллифи, шунингдек 13 монография муаллифи ҳисобланади. Беруний номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти совриндори.

Турмуш ўртоғи Олима Бобохон қизининг хотираларида ёзилишича, Рашод Иброҳимовнинг отаси шўролар томонидан сургун қилинган. Кейинчалик Сталин ўлимидан сўнг оқланган.

Рашод Иброҳимов билан 2011 йил 24 октябрда ёзиб олинган суҳбатни тингланг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.