"Ватанга қайтишимга изн беринг"

Канадада истиқомат қилувчи Насрулло Саййид
Image caption Канадада истиқомат қилувчи Насрулло Саййид

Олий Мажлис собиқ депутати ҳозир Канадада истиқомат қилаётган Насрулло Саййид Президент Мирзиёевдан Ўзбекистонга қайтишга изн беришни сўраган. "Эрк" партиясининг Бухоро вилояти бўйича раҳбари бўлган Насрулло Саййид ундан асоссиз равишда Ўзбекистон фуқаролиги олиб қўйилганини айтади.

Унинг Би-би-сига айтишича, Ўзбекистондан чиқиб кетишига ҳофиз Дадахон Ҳасаннинг қўшиқларини тарқатгансан деган айб қўйила бошлаши сабаб бўлган. Фаол Канадада яшаётган бўлсада у ернинг фуқаролигини олмаганини ва Ўзбекистонга фақат қўлидаги ўзбек паспорти билан бора олиши мумкинлигини айтади.

Бироқ расмийлар уни фуқароликдан чиқарилганини важ қилиб Ўзбекистонга ўзбек паспорти билан кира кира олмаслигини маълум қилишган.

Насрулло Сайид билан мулоқотимизни линкда тингланг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар