Мирзиёев мигрантлар учун нима қилиб берсин?

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA NOVOSTI

Бу Би-би-си Ўзбек хизматининг муштарийлари муҳокамасига қўйган мавзу эди.

"Мен шуни истардимки, юртбошимиз мигрантларга шароит қилиб бермасинлар, ўзимизда иш ўрни кўпайсин, биз мигрант бўлмайлик", деб ёзади Одноклассники фойдаланувчиси Dilmurod Mamurov.

Бугун ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россияда дуч келаётган мушкулликлар ва муаммолар BBC O'zbekнинг Одноклассникидаги OK LIVE жонли мулоқотида ҳам кўтарилди.

BBC O'zbek OK LIVEида Москвада фаолият юритаётган мустақил журналист Соҳиба Ҳайитбоева иштирок этди.

Мирзиёев ҳукумати Россиядаги ўзбекларга қандай ёрдам бериши мумкин?

Фото муаллифлик ҳуқуқи OK.RU/DILMUROD MAMUROV
Image caption OK.RU/DILMUROD MAMUROV

Россия: ёнғин қурбонлари барчаси ўзбекистонлик экани тасдиқланди

Россия: Мингдан ортиқ мигрант Ҳажга бора олиши мумкин

"Биз Ўзбеклар дунёни барча давлатларида мусофирлик нонини еб юрибмизми, бу табиийки, ўша давлатга ёқмайди. Чунки биз 10 сўм топсак, 9 сўмини уйга жўнатадиган миллатмиз. Қолган миллатларга қаранглар, ё жўнатади, ё йўқ, ўша жойни ўзида ичиб... юради. Шунинг учунам бизга льгота йўқ, агар льгота қилса, 2 йилда биз бор-будини йиғиб олиб кетамиз ва буни Россия ҳукумати жуда яхши билади. Шунча қийнасаям ўзбекман деган камида 200$, 300$ жўнатяпти. Аслини олганда бошқа миллат фуқаролари биздан ўргансин! Қолганларга йўл очиклиги билан бир қараб кўринг-чи, у нима қиляпти?"

АКРОМЖОН ҲАСАНОВ: Ҳурматли президентимиздан шу нарсани сўрардимки, Россиядан пул жўнатмаларини рублда жўнатишни йўлга қўйишларини ва Ўзбекистонда ҳам рубль билан муомалани йўлга қўйишларини истардим. Биринчидан, рубль жўнатсак долларнинг сал қадри пасаярди, рубль қулайроқ ва Россиянинг Сбербанки банкоматларини ҳам ўрнатишларини хоҳлардим. Масалан, Тожикистон фуқаролари пул жўнатмаларини рублда жўнатишади. Улар учун қулай. Қани бизда ҳам шу талабим ва таклифим кўриб чиқилса биз мигрантларга роса ҳам осон ва қулай бўларди.

Murodov Halil: Patent, registratsiya bu Rossiyani siyosati. Buni qanchalik yo'q qilishlarini istasak ham baribir hozircha olib tashlamaydi Rossiya. O'zbekiston Евразесga kirmar ekanб bu masala yopiqligicha qoladi. Lekin shuni istardimki O'zbekiston hukumatidagilardan faqat Dollir yuborishni emas, Rubl yuborishni yo'lga qoyishga hech bo'lmaganda migrantlarga ozmi-ko'pmi yordam bo'lardi. Chunki hozirgi kunda pul yuborish uchun siz Dollarni sotib olasiz va yana uni 1,5 foiz evaziga uyga yuborasiz. Gohida dollаr qimmat bo'lishi bor, gohida esa arzon. Tojikiston, Qirg'iziston fuqarolariga yaxshi, chunku ular dollаrni sotib olib o'tirishmaydi, shunchaki qo'llaridagi bor rublni yuborishadi.

Qalb gavxari: Патентни, ойлик тўловини камайтириш ёки бутунлай бекор қилишга ёрдам беришини сўрайман. Агар шу ишлар амалга ошса давлатимизга чет эл валютасини кириши яхши бўларди ва биз ҳам Россия Федерациясида ишлаб оилавий иқтисодимизни яхшилаб олардик ва ўзимизда тадбиркорлик билан шуғулланардик.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ