Кечки овқат устидан эри хотинини ўлдириб қўйди

Қўл Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Машъум ҳодиса ўтган ҳафта Деҳли яқинидаги Ғозиобод шаҳарчасида юз берган.

60 ёшли Ашок Кумар ярим кечаси, уйга маст ҳолатда қайтади.

Бунинг ортидан, хотини Рупеш Синх иккаласи қаттиқ тортишиб қолишади.

Эрини сархуш ҳолда кўравериб, чарчаган Рупеш уни инсофга чақирмоқчи бўлади.

Полицияга кўра, аксинча, эри унга зудлик билан кечки овқатни келтиришни буюради.

Тафсилотлари видеолавҳамизда.

Аёлларга муносабат Тошкент ва Деҳлида қандай фарқ қилади?

Уч карра талоқ: Ҳиндистон аёлларининг кураши

Бундан ҳафсаласи пир бўлиб, жаҳли чиққан эр хотинини бошидан отиб ташлайди.

Рупеш Сингхни зудлик билан касалхонага элтишади, аммо сўнгроқ у жон таслим қилади.

Эри қилган қилмишига иқрор бўлган, ҳозир бундан афсус-надоматда эканини ҳам айтган.

Сўнгги ўн йилликда маишийси Ҳиндистонда аёллар ҳар йил энг кўп тўқнаш келаётган зўравонлик бўлади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар