"Пахтадан воз кечиш Мирзиёев иқтисоди негизи бўлиши керак"

Европа иттифоқи боғдорчиликни ривожлантириш учун 21,5 миллион евро беради Фото муаллифлик ҳуқуқи O'zbekiston TIV
Image caption Европа иттифоқи боғдорчиликни ривожлантириш учун 21,5 миллион евро беради

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга боғдорчиликни ривожлантириш учун 21,5 миллион евро ажратади. Ушбу келишув Ўзбекистон янги Президенти Мирзиёев республикада пахта яккаҳокимлигига барҳам бериш учун бир неча ишоралар бергандан сўнг амалга ошмоқда.

17 июл куни "Ўзбекистон - Европа иттифоқи" ҳамкорлик кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Брюсселга етиб келган.

Комилов Брюсселда ЕИ халқаро ҳамкорлик комиссияси раҳбари Стефан Мансервиси билан Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида "Боғдорчиликни ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзолаган. Ҳужжатда Европа иттифоқи Ўзбекистонга боғдорчиликни ривожлантириш бўйича 21,5 миллион евро грант маблағлари ажратиши кўрсатилган.

Президент Мирзиёев Каримов лавозимига ўтирган кунлариданоқ Ўзбекистонда пахта етиштиришни камайтириши борасида гапирган.

Сайловолди дастурида 2017-2020 йилларда пахта майдонлари босқичма-босқич қисқартирилиши кўрсатилган. Мирзиёев пахтадан кам ҳосил экувчи минглаб гектар майдонларни қисқартириш ҳақида кўрсатмалар берган.

Бироқ шундай бўлса-да, Жиззах вилоятининг айрим туманларида бундан бир неча йил олдин пахтадан деярли даромад кўрмайдиган фермер далаларининг четида ташкил қилинган боғлар ўтган 8 ой ичида бутунлай бузилган ва унинг ўрнига қайтадан пахта ва буғдой экилган.

Тошкентдан Иқтисодчи Анвар Ҳусаинов пахтадан воз кечиш сиёсати Мирзиёевнинг янги иқтисоди асоси бўлиши кераклигини айтади.

Иқтисодчи Ўзбекистон пахатадан воз кечса 100 миллиард доллар даромад қилиши мумкинлигини урғулаган.

Ҳусаинов шу йил баҳордан қишлоқ хўжалиги соҳасида тубдан ислоҳотлар бўлиб пахта майдонлари сезиларли қиқартирилишини кутганини айтади. Бироқ бундай бўлмаган.

Иқтисодчи билан суҳбатимизни тинглашг учун линкни босинг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ