Ўзбекистон: Ҳажга бепул зиёрат, ортга қайтаётган атиқа ва мигрантлар учун янги фильм

Мигрантлар Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Куннинг энг муҳим видеоянгиликлари мажмуи: Ўрта асрларга мансуб исломий меъморий обидадан ўмарилгани айтилган парча Ўзбекистонга қайтарилмоқда. Россияга иш излаб кетаётган мигрантлар учун янги қўлланма-фильм яратилган. Етмишдан ортиқ ўзбекистонлик фахрий эса, бепул Ҳажга боришади.

Батафсил:Видеоянгиликларимиз

Ўзбекистон четда ўз миграция ваколатхоналарини очмоқчи

Ўзбекистонда Ҳаж зиёрати квотаси оширилди

Матн ўрнида: Ўрта асрларга мансуб исломий меъморий обидадан ўмарилгани айтилган парча Ўзбекистонга қайтарилмоқда. Хабарларга кўра, бунга Бритония музейи ёрдам берган. Хаттотлик намунасининг Бухорадаги "Чашмайи Айёб" мақбарасидан қай тариқа олиб кетилгани маълум эмас. Аммо унинг қиймати бир неча ўн минг фунт стерлингга тенг экани айтилмоқда.

Россияга иш излаб кетаётган мигрантлар учун янги қўлланма-фильм яратилган. Янги фильм Сахаровода жойлашган Москва Миграция маркази буюртмаси асосида суратга олинган. Унинг Ўзбекистон, Тожикистон, Молдова, Украина ва Озарбайжонда намойиш этилиши айтилмоқда.

Етмишдан ортиқ ўзбекистонлик Иккинчи Жаҳон уруши фахрийси бепул Ҳажга бориш имконига эга бўлишган. Бу ҳақда "Нуроний" жамғармасининг матбуот хизмати маълум қилган. Маълум бўлишича, бунинг учун маблағ президент томонидан ажратилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.