ХВЖ раҳбари мактуби Ўзбекистон валюта бозори эркинлашишини англатмайди

Шермамат Абдуллазода Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг халқаро молия ташкилотлари билан муносабатларини қайта ўрнатмоқда.

Хусусан, Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки билан ҳамкорлик тикланди.

Шу йил май ойидаги ЕТТБнинг йиллик анжуманида Ўзбекистон ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон банклари долларни юридик шахсларга "қора бозор" курсида сотишни бошладилар

Конвертация очилса, ишсизлик ва инфляция кўпаядими?

"Ўзбекистондаги ўзгаришлар вақт талаб қилади"

Куни-кеча Халқаро Валюта жамғармасининг ижрочи директори Кристин Лагард Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб юборгани хабар қилинди.

Мактубда ХВЖ Ўзбекистон ҳукумати амалга ошираётган иқтисодий ислоҳотларни техник кўмаклашиш ва иқтисодий сиёсат масалалари бўйича тавсиялар бериш орқали тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлиги айтилган.

Июль ойи бошидан Ўзбекистондаги тижорат банклари хорижий валюта операцияларини бозор курсида амалга оширишни бошлаганлар.

Бу Ўзбекистоннинг валюта бозорини эркинлаштириш томон дастлабки қадамларидан бири деб кўрилмоқда.

Хўш, Халқаро Валюта жамғармаси Ўзбекистонга қандай ёрдам бериши мумкин?

Ўзбекистон Молия вазирлигининг солиқ сиёсати бошқармасида ишлаган, Валюта бошқармаси, "Ташқи иқтисодий алоқалар ва Ўзбекистоннинг ташқи қарзини мониторинг қилиш" бошқармасига раҳбарлик қилган ва бугунги кунда АҚШда истиқомат қилаётган Шермамат Абдуллазода айтишича, валюта бозорининг либерализацияси мураккаб жараён ва бу йўлда Халқаро Валюта жамғармаси Ўзбекистонга молиявий кўмак бериши мумкин.

Шермамат Абдуллазода билан суҳбатни BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида тингланг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ