Ўзбекистонда нима гаплар? – 24 июлнинг янгиликлари

Тошкент Фото муаллифлик ҳуқуқи Gazeta.uz

24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 60 ёшга тўлди. Худди шу куни Ўзбекистонда 24 соат давомида узлуксиз фаолият олиб борувчи янги телеканал иш бошлади. Ўзбекистонда милиция ходимларига ўзини фуқаролардан устун қўйиш маън этилди.

Ўзбекистон янгиликлари бир дақиқа ичида- томоша қилинг:

Ўзбекистонда нима гаплар? - 21 июлнинг энг муҳим янгиликлари

24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 60 ёшга тўлди. Давлат раҳбари туғилган кунини қандай нишонлаши ҳақида расмий маълумот берилмади. Марҳум Ислом Каримовнинг туғилган куни ҳеч қачон расмий даражада нишонланмаган.

Ўзбекистонда 24 соат давомида узлуксиз фаолият олиб борувчи янги телеканал иш бошлади. "O'zbekiston 24' ўз кўрсатувларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб боради. Хабарларга кўра, бу канал орқали Ўзбекистон ички, ташқи сиёсатига оид янгиликлар, репортажлар ва бошқа дастурларни томоша қилиш мумкин бўлади.

Ўзбекистонда милиция ходимларига ўзини фуқаролардан устун қўйиш маън этилган. Ички ишлар органлари ходимлари учун муомала маданиятини ошириш чоралари белгиланган. Хабарларга кўра, бу иш Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг буйруғи асосида амалга оширилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар