Исломни ўзбек тилида онлайн ўрганасизми?

домла Фото муаллифлик ҳуқуқи Muslim.uz

Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси Facebook, Instagram ва Youtubeда диний-маърифий дарслар ўтила бошланиши ҳақида хабар берди. Сўнгги йигирма йилда илк марта диний сабоқ Ўзбекистонда ҳамма учун очиқ тарзда ўтилмоқда.

Ҳафтада уч кун кун душанба, сешанба ва чоршанба кунлари тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар олиб борилади.

"Ушбу дарсларни таниқли уламолар ва Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари ўтказишади", - дейилади диний идора сайтида Muslim.uz да.

Сабоқларнинг бепул бўлиши кутилмоқда.

Илк дарслар 25 июль куни маҳаллий вақт билан соат 15:00 да фикҳ ва 16:00 да ҳадис дарслари жонли равишда амалга оширилиши маълум қилинган.

Ўзбекистонда сўнгги 20 йилдан бери масжидларда оддий мусулмонларнинг диний сабоқ олиши тўхтатилганди. Мамлакатдаги мавжуд мадрасалар сони диний эҳтиёжни қондириш учун етарли эмаслиги айтилади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ