Умида Аҳмедова: кўргазмам ватанимда ташкил этилганидан ҳаяжондаман

Умида Аҳмедова кўргазмаси Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook

Ўзбекистонлик таниқли фотосуратчи ва ҳужжатли фильм устаси Умида Аҳмедованинг кўргазмаси Тошкентда очилган.

Бир неча йил давомида Умида Аҳмедова ўз ижоди маҳсулларини Ўзбекистонда жамоатчиликка кўрсатолмаган, Тошкентда "Осуда осмон" фотосуратлари ва видео-арт кўргазмаси ташкил этилганидан ҳаяжонда эканини айтди.

Умида Аҳмедова суҳбатини тингланг

Умида Аҳмедова ўзининг ижоди мақсади ҳаётни қандай бўлса шундайлигича, ялтир-юлтурсиз кўрсатиш эканини айтади.

Умида Аҳмедова: Ҳаёт фақат ялтир-юлтурдан иборат эмас

"Аёллар ҳаётини кўрсатишга ҳаракат қилардим"

Ўзбекистон: лаҳзада акс этган ҳаёт фотогалерея

Ижодкор олган фотосуратлар Ўзбекистондаги айрим мансабдорларнинг ғашига теккан, 7 йил илгари Умида Аҳмедовага қарши жиноят иши қўзғатилган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи FACEBOOK/Евгений Скляревский

"Аёллар ва эркаклар: тонгдан шомгача" деб номланган фотоальбоми ва "Бокиралик юки" ҳужжатли фильмлари боис Умида Аҳмедовани "ўзбек халқига туҳмат ва ўзбек халқини ҳақорат қилиш"да айбладилар.

Сўнгги йилларда Умида Аҳмедованинг кўргазмалари Дания, Россия, Грузияда жуда яхши кутиб олинди.

У 2016 йили Вацлав Ҳавел номидаги халқаро мукофот билан тақдирланди.

Тошкентдаги Zero Line галереясида очилган Умида Аҳмедованинг кўргазмаси 1 ой давом этади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ