Тошкентдан муносабат: Қайнона келиннинг ўртасига ким тушади?

Қайнона Фото муаллифлик ҳуқуқи video

Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинларида "Қайноналар кенгаши" жамоат тузилмаси ташкил этилган.

Улардан бир қанчаси аллақачон Тошкент шаҳри, вилояти, Андижон ва Қорақалпоғистонда иш ҳам бошлаб юборган.

Бундан мақсад - кўпни кўрган, нуроний қайноналар тажрибасини оммалаштириш, келин ва фарзандларга муомала-муносабатлардаги ҳаётий сабоқларини ёш қайноналар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва оилаларда соғлом муҳитни қарор топтириш экани айтилмоқда.

Иккинчи хотинга никоҳ ўқиган мулла жазоланади

Йилларки, айнан қайнона-келин муносабатлари кўпчилик ўзбек хонадонлари тўқнаш келиб турган, оилаларда маиший зўравонлик, ажралиш ҳолларига етаклаётган асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Шундай экан, "Қайноналар кенгаши" каби янгидан ташкил этилаётган жамоат тузилмалари бу борада нима қилиб бера олади?

Би-би-си Ўзбек Хизмати худди ана шундай савол билан Тошкентдан фаол Дилорам Исҳоқовага мурожаат қилди.

Bi-bi-si O'zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog'lanishni istasangiz, telefonimiz: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар