Россиядаги ЙТҲда ўзбекистонликлар жароҳатланган

"Тез ёрдам" машинаси Фото муаллифлик ҳуқуқи РИА НОВОСТИ

25 июль куни соат маҳаллий вақт билан 16:00 ларда Саратов вилоятининг Озинск туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида 9 нафар киши жароҳатланган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида маълум қилинишича, жароҳатланганларнинг 4 нафари Россия, 5 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.

"Жароҳатланган ўзбекистонликларнинг барчаси меҳнат муҳожирларидир. Уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва Озинск туман касалхонасига жойлаштирилган", - деди Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг навбатчилик қисми ходими Би-би-си Ўзбек хизматига.

Россия-Қозоғистон: Чегарада сарсон ўзбекистонликлар

Россия: ёнғин қурбонлари барчаси ўзбекистонлик экани тасдиқланди

Қозоғистонда ичида 100 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилган

Ўзбекистон фуқаролари ўтирган "Лада-Ларгус" ва «Форд Мондео» автомобиллари тўқнашуви оқибатида жароҳат олган кишиларнинг аҳволи шифокорлар томонидан ўртача оғирликда (синишлар ва лат ейишлар) дея баҳоланмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, мазкур вазиятни Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчилиги ўз назоратига олган.

Би-би-си Ўзбек хизмати Москвадаги элчилик билан боғланиб, мазкур вазият юзасидан изоҳ олди.

- Консуллик бўлими бу масала билан шуғулланаяпти, керакли ёрдамлар берилмоқда. Россия томони билан бирга ишланиб, улар томонидан ҳам тиббий ёрдам кўрсатилаяпти. Агар зарур деб топилса, элчихона вакиллари ҳам етиб боради, - деди Би-би-сига элчихона матбуот хизмати раҳбари Алишер Усмонов.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот эълон қилинган.

Жароҳатланган мигрантлар Андижон ва Фарғона вилоятида туғилган инсонлар бўлганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ