Ўзбекистон: “Қачонгача шавла кетса, кетсин, обрў кетмасин, деб тўй қиламиз...”

Тўй

Агар, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг яқинда қилган чиқишига таянилса, тўйларни камхарж қилиш эвазига мамлакатда камбағаллар фоизини камайтиришга муваффақ бўлишган.

Тўйларга кетаётган каттадан-катта маблағлар, йўл қўйилаётган исрофгарчиликлар, кимўзарчилик, дабдавозлик ҳоллари, айниқса, сўнгги йилларда деярли барча минтақа давлатларида жиддий муҳокама мавзусига айланган.

Айни мавзуга бағишланган видеомулоқотимизни томоша қилиш учун ана шу линкка босинг.

Ўзбек матбуоти мустақиллик, тўйлар ва фонограмма ҳақида

Тўйлар ва ўйлар...

Бу каби ҳолларнинг олдини олиш, дейлик, биргина Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилган, қарорлар қабул қилинган.

Маърифий, тушунтириш, маслаҳат ишлари йўлга қўйилган.

Айни шу масала матбуотнинг диққат-марказидаги, зиёлиларнинг жиддий хавотирларига сабаб мавзулардан бирига айланган. Аммо, шунга қарамай, вазият деярли ўзгармаган.

Турли нуфузли халқаро ташкилотлар ҳисоботларига таянилса эса, аксарият Марказий Осиё давлатлари аҳолисининг салмоқли қисми ўртаҳол ёки камбағалликда ҳаёт кечиради.

Шундай экан, Сиз бугун тўйларга харжланаётган маблағлар ҳақида қандай фикрдасиз?

Бу каби дабдабали тўйлар одамларни қанчалик қийин аҳволга солиб қўймоқда?

Тўйларнинг ихчам, камхарж, аммо чиройли қилиб ўтказишилига муносабатингиз?

Бугун тўйларга сарфланаётган харажатларнинг қисқартирилиши камбағаллик даражасининг пасайиши, камбағаллар сафининг камайишига хизмат қиладими?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02