Иккихотинлилик учун жаримага тортилдими?

аёллар Фото муаллифлик ҳуқуқи Internet

Риштонлик Нўъмонжон ака иккинчи рафиқаси уйига келганида милиция формасидаги шахс уни участка бўлинмасига олиб кетади. Уни пропискада қилинмаган манзилда яшаганликда айблаб махсус "рўйхат"га тиркаб қўйишади ва жаримага тортишга ҳаракат қилишади.

64 ёшли Нўъмонжон акани олиб кетган ички ишлар идораси ходими ундан нима сабабдан бу аёлникида яшаяпсиз, деб савол беради. Участка нозири уни "рўйхатга" тиркаб қўяди.

Нўъмонжон ака билан суҳбатни тинглаш учун линкни босинг

"Сизни бу аёлникида нотўғри яшаганингиз учун рўйхатга киритиб қўяман, жарима қилмайман, деди. Бир қоғозга қўл қўйинг, деди. Мана шу кунларда келиб тураман, деб қўл қўйдим", - дейди Нўъмонжон ака.

Орадан маълум вақт ўтгандан сўнг унинг уйига Суд ижро департаментидан 450 минг сўмлик жарима ёзилган хат келади. Ижрочи унга рўйхатда турмаган манзилда яшаганлиги учун жаримага тортилганини маълум қилган.

64 га кирган пенсионер Нўъмонжон ака иккинчи аёли билан 15 йилдан бери бирга яшайди. Унинг айтишича, иккинчи хотинга уйланганини барча яқинлари ва маҳалла билади.

"Иккинчиси хотиндан болам йўқ, унинг ўз болалари бор. Аммо уларга ҳам ўз боламдек қараб, муомала қиламан", - дейди Нўъмонжон ака.

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июн куни Ўзбекистондаги имомлар, маҳалла фаоллари билан бўлиб ўтган видео селекторда кўпхотинлилик масаласига ҳам тўхталиб ўтган. Президент ЗАГСдан ўтмаган ҳолда шаръий никоҳ ўқиган муллалар, улар валломат бўлса ҳам жиноий жазо берилишини айтган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ